Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда Президент сайловини ёритиш бўйича пресс-клуб ташкил этилди
29-11-2016 09:09 0 525 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда Президент сайловини ёритиш бўйича пресс-клуб ташкил этилди

Ўзбекистонда Президент сайловини ёритиш бўйича пресс-клуб ташкил этилди


Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича "Press-ClubElections.uz-2016" ("Saylov.uz-2016" пресс-клуби) ташкил этилди.

Пресс-клубни тузишдан асосий мақсад аҳолининг сайлов жараёнига қизиқишларига тезкорлик билан жавоб қайтарадиган ахборот макони бўлиб хизмат қилади.

Юртимизда фаолият юритаётган барча ОАВ журналистларини ўз атрофига бириктирган пресс-клуб 30 ноябрдан расман ўз ишини бошлайди.
Пресс-клубнинг расмий очилишида Марказий сайлов комиссиясиннинг раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов, ўз номзодларини кўрсатган партия вакиллари ҳамда маҳаллий журналистлар билан бир қаторда халқаро ОАВ воситалари вакиллари иштирок этади.

6 декабрьга қадар фаолиятини олиб борадиган пресс-клуб муҳим сиёсий жараёндаги барча баҳс-мунозара, мулоқот ва ахборотлар билан бир қаторда сайлов куни натижаларини ҳам тезкорлик билан аҳолига етказишга хизмат қилади.
ЎзЭОАВМА матбуот хизмати
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар