Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған 3 соатга яқин вақт давомида юзма-юз мулоқот қилди
18-11-2016 15:06 0 1580 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған 3 соатга яқин вақт давомида юзма-юз мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Эрдўған 3 соатга яқин вақт давомида юзма-юз мулоқот қилди


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.Анадўлу агентлиги хабарига кўра, сиёсатчиларнинг президент қароргоҳида юзма-юз мулоқоти 2 соату 40 дақиқа давом этган.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон ТИВ бўлажак учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши ҳақида хабар берганди.

Шундан сўнг раҳбарлар Туркия ва Ўзбекистон делегациялари иштирокидаги расмий тушликда бўлишган.Туркия президентига сафар давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилмоқда.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

“ЎЗБЕКГИДРОЭНЕРГО” АЖ бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси олий мажлиси сенатига сайланди

Путин Конституцияга қандай ўзгартиришларни киритмоқчи?

«Toyota» учар такси ишлаб чиқариш учун қарийб 400 млн доллар сармоя ажратади

Олий таълим муассасаларига оид 55 қўшма дастурдан 23 таси Темпус/Erasmus+ лойиҳаси

expo
Боглиш маколалар