Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди
04-11-2016 09:30 0 873 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришни муҳокама қилди.

3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, хабар қилди ЎзА.

Мулоқот чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда Ўзбекистон — Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот ўтказди

фото архив
Томонлар турли вазирликлар, идоралар, хўжалик субъектлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида эришилган ўзаро келишувлар ҳаётга изчил татбиқ қилинаётганидан мамнуният билдирдилар.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммоларни ҳам муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Суҳбат конструктив, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўтди.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*