Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фото: Тошкентнинг Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди
17-10-2016 12:01 0 1083 Рейтинг1 Чоп этиш

Фото: Тошкентнинг Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди

Фото: Тошкентнинг Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди

Фото: Facebook / «Samarkand.Samarkandcy»
Тошкент учун 2011—2012 йиллар давомида Чехиядан олиб келинган замонавий Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида фотохабар қолдирилган.

Фото: Тошкентнинг Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди

Фото: Facebook / «Samarkand.Samarkandcy»
«Самарқандга хуш келибсиз! Янги трамвай вагонлари шаҳарга етиб келди. Лекин бу — бор-йўғи тахмин. Бу Самарқанд орқали олиб ўтилаётган транзит юк бўлиши ҳам мумкин», — дейилади 17 октябрь, душанба куни эълон қилинган фотохабарда.

Фото: Тошкентнинг Vario LF трамвайлари Самарқандга етиб келди

Фото: Facebook / «Samarkand.Samarkandcy»
Хабар муаллифи Самарқанд вокзалида нечта трамвай вагони турганига аниқлик киритмаган. Суратларга қараб, уларнинг аниқ сонини билиб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил октябри бошида Самарқандга ташриф буюриб, 2017 йил Наврўз байрамигача шаҳарда трамвай ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берган эди.

Қайд этиш жоиз, Самарқандда 1947—1973 йилларда ҳам электр трамвайлар қатнаган. Янги қурилажак трамвай йўли Сиёб бозорини Сартепа мавзеси билан боғлайди, бироқ қайси кўчалардан ўтиши ҳозирча расман маълум қилинмаган.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар