Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Абдулазиз Камилов ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди
13-10-2016 09:47 0 608 Рейтинг1 Чоп этиш

Абдулазиз Камилов ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди

Абдулазиз Камилов ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди

12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) мамлакатимиздаги Ваколатхонасининг янги раҳбари Саша Грауманни қабул қилди.

Новости из мира высоких технологий на HiTech24.News
С.Грауман ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСЕФ Ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини Вазирга топширди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Суҳбат чоғида 15-апрелда имзоланган 2016-2020-йилларда ЮНИСЕФнинг Мамлакатимизга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.

Шунингдек, шу куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийранни қабул қилди.
Мулоқот давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти, БМТ ва бошқа халқаро тузулмалар доирасидаги Ўзбекистон-Қувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қувайт вакилларининг ўзаро ташрифлари жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Қувайт нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазирлигида 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида турли даражадаги бўлажак учрашувлари билан боғлиқ Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Абдураҳмон Омонқулов олган сурат
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар