Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жаҳон енгил атлетика федерацияси вице-президенти Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди
10-10-2016 11:40 0 697 Рейтинг1 Чоп этиш

Жаҳон енгил атлетика федерацияси вице-президенти Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди

Жаҳон енгил атлетика федерацияси вице-президенти Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди


Афсонавий спортчи, лангарчўп билан сакраш мусобақаларида фаолияти давомида 35 маротаба жаҳон рекордларини ўрнатган, ҳозирда Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси аъзоси, Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси вице-президенти ҳамда Украина Миллий олимпия қўмитаси президенти Сергей Бубка Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Сергей Назарович 3 йил аввал пойтахтимизда бўлиб, бунёд этилаётган Миллий олимпия қўмитаси янги биносининг пойдеворига биринчи ғиштни қўйиб берган эди.

Осиё енгил атлетика федерацияси вице-президенти Алексей Кондрат ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг бош котиби Евгений Нуждинлар ҳамроҳлигида ташриф буюрган мартабали меҳмонни Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев ва Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди. Сергей Бубка Миллий олимпия қўмитаси биносини кўздан кечирар экан, қисқа вақт мобайнида ана шундай улкан иншоотнинг қуриб битказилиши ва фойдаланишга топширилиши, қолаверса бу ерда нафақат Миллий олимпия қўмитаси, балки Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг барпо этилишига юқори баҳо берди.

Музокаралар залида Сергей Бубка иккала томон ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашни таклиф қилди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Украина Миллий олимпия қўмиталари спортчиларни тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш, спорт тиббииёти масалаларида тажриба алмашиш фойдадан ҳоли бўлмаслигига алоҳида урғу берди.

Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг вице-президенти сифатида Сергей Назарович Ўзбекистон энди енгил атлетика бўйича ҳам турли ёш тоифалари бўйича Осиё чемпионатларини қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди ва бу борада яқин орада мамлакатимизда спортнинг ушбу тури бўйича нуфузли халқаро мусобақа ўтказиш таклифини билдирди. Осиё енгил атлетика федерацияси вице-президенти Алексей Кондрат ҳам унинг таклифини қўллаб қувватлади.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар