Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Вазирлар Маҳкамаси таркибида ўзгаришлар амалга оширилди
14-09-2016 14:31 0 2555 Рейтинг1 Чоп этиш

Вазирлар Маҳкамаси таркибида ўзгаришлар амалга оширилди

2016 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор фармонлари билан бош вазир ўринбосарлари, вазирлар таркибида ўзгаришлар амалга оширилган. Шунингдек вазифалар тақсимотида ҳам ўзгаришлар юз берган.

Вазирлар Маҳкамаси таркибида ўзгаришлар амалга оширилди


Жумладан, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов раҳбарлик қиладиган комплекс масъул бўлган соҳалар сони ошди. Фармонга кўра, Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Аввал унинг комплекси – Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалаларини қамраб олар эди.

Бош вазир ўринбосари, Ёшларга оид сиёсат, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари Маджит Каримов 4834-сон фармони билан лавозимидан озод этилган.

Ушбу йўналишга ўзгартириш киритилиб, 2016 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4831-сон фармонига мувофиқ, Арипов Абдулла Ниғматович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланган.

ПФ-4832-сонли фармонга мувофиқ, Икрамов Адхам Ильхамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов вазифасидан озод этилиб, ўрнига Касимов Рустам Собирович вазир этиб тайинланган. Рустам Собирович аввал ҳам ушбу лавозимда фаолият олиб борган.
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

VII Европа киноси фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросими ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида ўтказилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

expo
Боглиш маколалар