Наманганда 9 ойлик ҳомиладор аёлнинг 70% қисми куйиб кетди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманганда ҳомиладор аёл куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Аёл ҳолатни қуйидагича изоҳлади.
«Овқат қилаётган пайтимда газбаллон ёниб кетди. Бу ҳолат «плита» ва газбаллон ўртасида юз берди. Сўнгра тезда қўшниларим шифохонага олиб келишди. Фарзандимни ўзим жарроҳлик амалиётисиз дунёга келтирдим. Фарзандим соғлом»,- дейди жароҳатланган аёл.
Шифокорнинг маълум қилишича, аёл 70% куйиш жароҳати билан шифохонага келган.
«Аёл 35 ҳафталик ҳомиладор бўлганлиги учун зудлик билан гинеколог чақирилди. Ҳозирда аёл жароҳатининг 35% қисми битиш жараёнида. Буткул тузалиши учун 2 йил вақт кетар экан. Болакайнинг аҳволи эса яхши»,- дейди шифокор.