25.7 C
Узбекистан
Суббота, 7 июня, 2025

MSA Resort: Ўзбекистонда янги туристик мажмуа очилиши яқинлашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятининг гўзал гўшаларидан бири — Угамо-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган ноёб туристик мажмуа — MSA Resort’нинг қурилиши якунига етиб бормоқда. Мамлакатимизда туризм ва барқарор инфратузилмани ривожлантиришга давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли, бундай кўламдаги лойиҳалар зарур қўллаб-қувватлаш ва илҳом олиш имконига эга бўлмоқда. Бу лойиҳа табиат шиқоблари, миллий маданият ва гастрономия мухлислари учун замонавий қулайликлар ва минтақанинг бой меросини уйғунлаштирган ҳолда янги саёҳат нуқтасига айланиши кутилмоқда.

Очилиш арафасида оммавий ахборот воситалари вакиллари лойиҳа қандай амалга оширилаётганини кўриш учун ҳудудга ташриф буюриб, жараёнларни кўздан кечиришди.

Комплекс меҳмонларга ўзбекона ҳашамат ва меҳмондўстлик муҳитини ҳис этиш имконини беради. Бу ерда шинам меҳмонхона хоналари, миллий таомлар тақдим этиладиган ресторан, дегустация зали ҳамда замонавий қулайликлар ва Марказий Осиё халқларининг кўп асрлик анъаналарини уйғунлаштирган аутентик юрталар (ўтов) барпо этилади. Шунингдек, мажмуада бир вақтнинг ўзида 1000 нафардан ўртиқ меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга кўп функцияли тадбирлар майдонлари, табиат қўйнидаги open-air ҳудудлар ташкил этилади.

Режага кўра, MSA Resort йилига тахминан 20 мингга яқин туристни қабул қилиши ва уларга нафақат табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлиш, балки узумчилик ва виночилик маданияти билан танишиш имконини яратади.

MSA Resort директори Санжар Мираҳмедов қуйидагиларни таъкидлайди:
«Биз туризм учун янги имкониятлар эшигини очадиган ва минтақанинг ривожига кучли туртки берадиган замонавий, шу билан бирга миллий муҳитни яратишни мақсад қилганмиз. Янги мажмуанинг асосий ғояси — миллий қадриятлар ва маданий меросни ёрқин акс эттиришдир. Биз сайёоҳлар юқори даражадаги сервисни тақдим этиш билан бир қаторда, ўзбекона анъаналарнинг — меъморчиликдан тортиб амалий санъатгача намоён этишга интиламиз. Айниқса, узумчиликнинг ноёб ва кўп асрлик анъаналарини асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратамиз. Бунинг натижасида яратилаётган маҳсулотимиз аллақачон халқаро даражада тан олинган».

Янги туристик мажмуанинг асосий таркибий қисмларидан бири – бу MSA Family Winery вино заводи. У 2022 йилдан буён Франциянинг машҳур Бордо шаҳридаги вино музейида Ўзбекистон виночилик соҳасини намоён этиб келмоқда. 2023 йили мазкур завод Германияда ўтказилган Berliner Wine Trophy нуфузли танловида олтин медалга, шунингдек Mundus Vini танловида иккита кумуш мукофотга сазовор бўлди. 2024 йили Франциянинг Concours International de Lyon халқаро танловида иккита олтин медални қўлга киритиб, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энг яхши вино» сифатида эътироф этилди. Шунингдек, завод вакили Екатерина Мокрова Ўзбекистондаги биринчи сомелье танловида ғолиб бўлгани ушбу жамоанинг юқори малакаси ва профессионаллигидан далолат беради.

Мажмуа яратилиши нафақат туристларни жалб этади, балки 350 нафарга яқин янги иш ўринларини яратиш орқали маҳаллий иқтисодиёт ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади. MSA Resort қишлоқ хўжалиги, гастро-, этно- ва агро-туризм, шунингдек юқори қўшимча қийматга эга узумчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби йўналишларни қамраб олади.

Бу гўзал маскан ўзбек маданиятининг бой анъаналари, табиий ландшафтлар ва замонавий инфратузилмани бирлаштирган ўзига хос марказга айланиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган...

Больше похожих статей

×