Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда қатор вазирлик ва идора раҳбарлари, масъул вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида аҳолини турмуш тарзини яхшилаш, ҳаёти фаровонлигини ошириш мақсадида ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.

Республика ишчи гуруҳи Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтнинг ҳар бир туманига масъуллар бириктирилган ҳолда ҳудудларда маҳаллабай тарзда бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда бевосита жойларга чиққан ҳолда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб, бартараф этиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан, аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича кўрилган чораларнинг натижадорлигини ошириш, ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан пойтахт туманларида 100 га яқин сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда кўтарилган 1300 га яқин масалалардан 345 таси ижобий ҳал этилди. Муайян вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича аниқ вақт ва ижро муддатлари белгиланиб, назоратга олинди.


Жумладан, келиб тушган мурожаатлар асосида пойтахт туманларининг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ўтган давр мобайнида майдони 390 минг кв. м.га яқин ички йўллар, 30 минг кв.м.га яқин марказий кўчалар мукаммал ва жорий таъмирланиб, асфальт-бетон қопламаси ётқизилди, 20 км.га яқин темир-бетон новлар ва 30 км.дан зиёд йўл тўсиқлари таъмирланди.
Бундан ташқари, электр энергия таъминотини яхшилаш учун 100 га яқин эски сим ёғочларлар янги бетон устунларга алмаштирилди, 200 км.га яқин янги сип кабель тармоқлари тортилди, 240 км.дан зиёди таъмирланди. 11 дона янги трансформаторлар ўрнатиди, 211 донаси жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилди.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоқларини яхшилаш мақсадида 20 км.га яқин қувурлар янгисига алмаштирилди, 5 км. иссиқлик тармоғи таъмирланди.
Шу билан билан бирга, шаҳар ижтимоий инфратузилма объектларини замонавий талаб даражасига олиб чиқиш учун 20 дан зиёд, болалар боғчаси, мактаблар, шифохона ва поликлиникалар таъмири олиб борилди ва фойдаланишга топширилди.
Аҳоли истиқомат қилаётган 90 га яқин кўп қаватли уйларда камчиликлари бартараф этилди. Жумладан, 4 та уйнинг фасад қисми, 25 та уйнинг ертўла қисми ҳамда 36 та уйнинг 7, 3 минг кв.м. том қисми таъмирланди, 74 та янги лифт ускуналари ўрнатилди.
Республика ишчи гуруҳи вакиллари бошчилигида “Долзарб бир ойлик” сафарбарлиги доирасида пойтахтнинг барча маҳалларида 2 мингдан зиёд турли ҳил байрам тадбирлари ҳам ташкил этилди. “Наврўз” байрами доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, сумалак сайллари, концерт дастурлар, оммавий спорт мусобақалари шулар жумласидан. Ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллада арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилди.
Тошкентнинг барча маҳалла ва кўчаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини тизимли ва манзилли ташкил этилиб, 1,4 мингдан зиёд оммавий ҳашарлар ўтказилиб, уларда 116 мингдан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди. Натижада, 4 мингга яқин ижтимоий соҳа объектлари атрофлари ободонлаштирилди, 3 мингга яқин кўчалар чиқиндилардан тозаланди, 124 та қабристон (зиёратгоҳлар) обод қилинди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам пойтах ҳудудларида кўчат экиш ишлари ташкил этилиб, 600 мингдан зиёд турли ҳил мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.