17.1 C
Узбекистан
Четверг, 17 апреля, 2025

Ўзбекистон Хитойдан қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,420участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Хитойдан замонавий жанговар қирувчи самолётлар харид қилиш бўйича битим тузишга яқин турибди. Бу ҳақда “Defence Blog” хабар берди.

Нашрининг ёзишича, ҳар иккала ҳукумат томонидан ҳам расмий тасдиқ берилмаган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик учувчининг Хитой самолётларидан бирида машғулот ўтаётгани акс этган видео тарқалган. 

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Мудофаа саноати агентлигига яқин манбага кўра, Пекин Ўзбекистон ҳаво кучларига кўп функцияли жанговар самолётларни сотишга рухсат берган. Аниқ модель очиқланмаган бўлса-да, тахминларга кўра, бу Хитой ва Покистон томонидан биргаликда ишлаб чиқилган енгил жанговар JF-17 Thunder самолёти бўлиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, баъзи манбалар Ўзбекистон Хитойнинг илғорроқ J-35А жанговар самолётига ҳам қизиқиш билдирганини маълум қилган. Бироқ таҳлилчилар Пекиннинг бу авлоддаги илғор технологияларини экспорт қилишига шубҳа билан қарамоқда. J-35А самолёти ҳали Хитойнинг ўз Қуролли кучларида чекланган даражада жорий этилган, деб ҳисобланади. Хитой ҳукумати эса илғор жанговар тизимларни чет элга экспорт қилиш борасида тарихан эҳтиёткорлик билан иш тутиб келади.

ҳозирда Озарбайжон, Покистон, Мьянма ва Нигерия армияларида хизмат қилмоқда. Самолёт нархи модификациясига қараб 15 млн доллардан 25 млн долларгача баҳоланади.“Агар ушбу маълумот тасдиқланса, бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги энг эътиборга молик қурол-яроғ битимларидан бири бўлади ва икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий алоқаларнинг чуқурлашиб бораётганидан далолат беради. Бу, шунингдек, Ўзбекистоннинг анъанавий равишда Россия ва Ғарб тизимларини ўз ичига олган қурол харид стратегиясидаги бурилишни англатади”, дейилади хабарда.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳаво кучлари МиГ ва Су туркумидаги жанговар самолётлардан фойдаланмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон илгари ҳам Хитой мудофаа техникаси харид қилган. Жумладан, FD-2000, FM-90 ва KS-1C зенит-ракета тизимларини.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Андижон музқаймоғи”дан заҳарланиш мумкинми?

Санэпидқўмитанинг Тошкент шаҳар бошқармаси “Андижон музқаймоғи” истеъмол қилаётган кишиларни огоҳлантирди. Маълум қилинишича, ушбу ном билан сотилаётган кўчадаги музқаймоқлар қачон, қаерда ва...

Больше похожих статей

×