22.3 C
Узбекистан
Понедельник, 21 апреля, 2025

Темурийлар даври ҳарбий санъатига бағишланганхалқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маданият департаментида “Амир Темур ва Темурийлар даври ҳарбий санъати: лашкарнинг маънавий-ахлоқий ва жанговар тайёргарлиги масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ҳарбий атташелари, таниқли олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва олий таълим муассасаларининг академик ва профессорлари, Қуролли Кучлар академияси профессор-ўқитувчилари, мамлакатимиз олий ҳарбий таълим муассасаларидан ҳарбий тарих бўйича етук мутахассислар, киноижодкорлар, ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Шухрат Халмухамедов кириш сўзи билан очиб берар экан, илмий-амалий конференциянинг мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон Қуролли Кучларида ғоявий жиҳатдан етук, юксак интизом ва масъулият ҳиссига эга, миллий қадриятларга содиқ, ватан равнақи учун жангу жадалларга тайёр бўлган янги авлод ҳарбий хизматчиларини тарбиялаш, темурийлар меросини ҳарбий таълим ва тарбия тизимининг ажралмас қисмига айлантириш муҳим вазифа қилиб белгиланганини таъкидлади.

Конференция доирасида “Амир Темурнинг жанг стратегияси”, “Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий, маданий ва ҳарбий-сиёсий вазият”, “Амир Темурнинг қалъаларни эгаллаш маҳорати” каби ўнлаб мавзулар муҳокама қилинди. Маърузачилар ўз чиқишларида Темурийлар даврида шаклланган ҳарбий санъат, ҳарбий стратегия ва давлатчилик асосларини чуқур таҳлил қилиш, уларни замонавий ҳарбий таълим, тарбия ва тайёргарлик жараёнларига интегрaцялаш имкониятларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратди.

Дарҳақиқат, Амир Темурнинг бой ҳарбий ва маънавий мероси нафақат Марказий Осиё минтақаси давлатларида, балки Европа ва бошқа ғарб давлатларида ҳам чуқур тадқиқ этилаётганлиги катта ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.

Бундай конференциялар орқали нафақат темурийлар даврининг ҳарбий тажрибасини холис ўрганиш, балки ушбу тарихий меросни замонавий мудофаа ва хавфсизлик тизимидаги концепциялар билан уйғунлаштириш имкони яратилади. Бу эса миллий армия ва ҳарбий соҳадаги илмий тадқиқотларнинг янги босқичга чиқишига замин яратади.

Тадбир доирасида илмий маърузалардан ташқари турли муҳокамалар, тарихий ҳужжатлар ва артефактлар кўргазмаси, махсус нашрлар тақдимоти ҳам ташкил этилди. Албатта, бундай йирик халқаро илмий-амалий анжуманнинг ўтказилиши нафақат Амир Темур меросини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, балки Ўзбекистоннинг тарихий меросини жаҳон миқёсида танитишда ҳам муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Конференциянинг бадиий қисмида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли, “Турон” ҳарбий театри, Мудофаа вазирлиги қўмондонлигига қарашли ҳарбий хизматчилар ҳамда Мудофаа вазирлиги Алоҳида кўргазмали-намунали ҳарбий оркестр ижодкорлари томонидан тайёрланган бадиий-ижодий дастур намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникa
цялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×