Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Президент Асиф Али Зардарий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри парвозлар сони ортмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида биз