1.9 C
Узбекистан
Среда, 5 марта, 2025

Тошкент вилоятидаги боғчада тарбиячи гимнастика таёқчаси билан тарбияланувчиларни урди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи тарбияланувчиларга нисбатан ножўя ҳаракат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 6 январь куни Паркент туманидаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кечги соат 17:00 атрофида содир бўлган.

Муассасада жисмоний тарбия йўриқчиси вазифасида фаолият юритадиган П.А. тарбияланувчиларни гимнастика таёқчаси билан туртиб, қаторга туришга ундаган. Ўрганишлар давомида ташкилотнинг тарбиячиси Ш.М. ҳам болалар билан қўпол муносабатда бўлгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан муассасанинг жисмоний тарбия йўриқчиси П.А. ҳамда тарбиячи Ш.М. билан тузилган шартнома меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан бекор қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×