26.1 C
Узбекистан
Понедельник, 9 июня, 2025

Статистика агентлиги қайта ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади. Бу ҳақда “Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

— макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

— интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

— “маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади. Шу йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар уч йилда бир маротаба статистик ҳисобот топширилиши белгиланди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган...

Больше похожих статей

×