0.8 C
Узбекистан
Среда, 12 февраля, 2025

Пенсияга чиққанимдан кейинги ишлаган йилларимни қайта ҳисоблатиб, пенсиямнинг миқдорини оширишим мумкинми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси ”Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги қонунинг 48-моддасига кўра пенсияларни қайта ҳисоблаш асослари қуйидагича:

  • пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
  • ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;

 даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.

Юқоридаги асослар мавжуд бўлганда сизнинг пенсиянгиз қайта ҳисоблаб чиқарилади.  Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сонли қарори қабул қилинган (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида). Юқоридаги Низомнинг 137-бандига асосан иш стажи ва пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди. Бундан ташқари низомнинг 138-бандига кўра эса умумий белгиланган ёш камайтирилган ҳолда ёшга доир пенсия тайинланган шахсга у умумий белгиланган ёшга тўлганлиги муносабати билан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқилмайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, пенсия тайинлангандан кейин ишлаган йилларингиз учун пенсияни қайта ҳисоблаб берилмайди. Агарда юқоридаги асослар мавжуд бўлса аризангиз қаноатлантирилиши мумкин.

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими

бошлиғи Анвар Алияров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иккиламчи автомобиль бозорида маҳаллий автомобиллар ҳамда элекромобиллар нархида пасайиш тенденцияси 2025-йилнинг январь ойида ҳам давом этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг январь ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар...

Больше похожих статей

×