Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (КЕИТИ) иштирокидаги “Жиззах вилоятида жойлашган маиший чиқинди полигонидаги газларни қисқартириш” истиқболли лойиҳаси амалга оширилади.
Маълумот учун, 2024-йилнинг сентабрида Экология вазирлиги “K-eco” компанияси билан Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича шартнома имзолаган эди.
Унга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 6,6 миллион доллар бўлиб, грант маблағлари ҳисобидан, уч босқичда Майдонтол, Данғара ва Шароф Рашидов туманларидаги полигонларда йўлга қўйилади.
Ҳозирда ушбу ҳамкорлар Жиззах вилоятида бўлиб, ўзаро келишилган ҳудудларнинг чиқиндилар бўйича кунлик қуввати билан жойида танишишмоқда.
Унда чиқинди полигонида қазиш, чиқиндини тупроқ билан қоплаш ва электр энергия ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Жанубий Кореяда иссиқхона газларини камайтириш, чиқинди газларини йиғиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг узлуксизлиги муҳокама қилинди.