-1.2 C
Узбекистан
Среда, 22 января, 2025

Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,210участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўлида бир қатор янги механизмлар жорий этилади.

2025 йилда аҳолини иш билан таъминлаш дастури доирасида 5,2 миллион аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш режалаштирилган. Бу мақсадда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар амалга оширилади. Жумладан, Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда замонавий паррандачилик кластерлари ташкил қилиниб, ушбу кластерлар доирасида сўйиш корхоналари, музлаткичли омборхоналар ва наслли жўжалар етиштириш қувватлари яратилади.

Камбағал оила аъзоларини жалб этиш учун 20 минг гектар ерда ўрмонлар ташкил этиш, доривор ўсимликлар етиштириш ва 100 гектар майдонда бруссонетия дарахтини парвариш қилиш каби лойиҳалар амалга оширилади. 2025 йил 1 июлдан эса «Экофаол фуқаро» платформаси орқали ўзи экилган дарахтлар ҳақида маълумот киритган камбағал оила аъзоларига ҳар 100 дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

Қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни қайта ишлашга қаратилган янги кооперативлар учун 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача ижтимоий солиқ 1 фоизгача пасайтирилади. Шунингдек, камбағал оилаларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратилади.

Касбий кўникмалар марказларида аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш тизими жорий қилинади. 2025 йил 1 февралдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга ва камбағал оила аъзоларига ажратиладиган стипендиялар тасдиқланди. Шунингдек, ишсиз аҳолини ўқитиш харажатларини қоплаб бериш учун ваучер тизими Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

«Фаровон ҳаётга илк қадам», «Ишонч» лойиҳалари ва «Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш» дастурлари доирасида маҳаллаларда аҳолининг ташаббускорлигини оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу қарор аҳолини иш билан таъминлашда янги имкониятлар яратиб, даромадларни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган мустаҳкам қадам бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона 100 миллион долларлик тиббий ускуналар билан таъминланади

Давлатимиз раҳбари тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...

Больше похожих статей

×