2.5 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

2024-йилнинг декабрь ойида иккиламчи автомобиль бозорида фаоллик пасайишда давом этди ва бу ўртача нархларда ўз аксини топди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг декабрь ойида автомобилларнинг иккиламчи бозордаги ўртача нархи таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи. Жорий йилнинг декабрь ойида кўп ва ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи ноябрь ойидагига нисбатан пасайган бўлса, кам фойдаланилганлари нархида сезиларли ўзгариш кузатилмади. Хусусан:

  • ўртача фойдаланилган «Оnix» нархи 3.6%га ($14 000 дан $13 500 га) , кўп фойдаланилгани нархи 4,4%га ($13 600 дан $13 000 га);
  • кўп фойдаланилган «Lacetti» нархи 1,3%га ($13 500 дан $13 327 га);
  • ўртача фойдаланилган «Cobalt» нархи 1.6%га ($12 500 дан $12 300 га) , кўп фойдаланилгани нархи 0,8%га ($11 800 дан $11 700 га);
  • ўртача фойдаланилган “Nexia” нархи 0.9%га ($11 500 дан $11 400 га);
  • ўртача фойдаланилган «Spark» нархи 1.0%га ($10 400 дан $10 300 га); кўп фойдаланилгани нархи 0,5%га ($9 346 дан $9 300 га);
  • ўртача фойдаланилган «Дамас» нархи 1.2%га ($8 100 дан $8 000 га), кўп фойдаланилгани нархи 1%га ($7 503 дан $7 300 га) арзонлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи. Мазкур даврда «Malibu» ҳамда «Tracker» автомобилларининг нархи пасайган бўлса, «Equinox» нархида бироз ошиш кузатилди. Хусусан:

  • ўртача фойдаланилган «Malibu» нархи 1.4%га ($29 500 дан $29 100 га), кам фойдаланилгани нархи 4,4%га ($31 000 дан $29 650 га);
  • ўртача фойдаланилган «Tracker» нархи 1.7%га ($18 000 дан $17 700 га), кам фойдаланилгани нархи — 1,6%га ($19 000 дан $18 700 га) арзонлашган. Кўп ҳамда ўртача фойдаланилган «Equinox» нархлари эса мос равишда 0,9% ($26 265 дан $26 500 га) ва 1,7% га ($30 000 дан $30 500 га) қимматлашган.

Электромобиллар нархи: Мазкур даврда янги BYD «E2» ($17 100) ва «Song Plus EV Champion» ($28 500) электромобиллари 1,7% га, BYD «Han» ($32 500) ҳамда «Yuan Up» ($21 000) электромобиллари мос равишда 1,2% ва 1,9% га арзонлашди.

Ўртача фойдаланилган электромобиллардан BYD «E2» ($15 970) ва «Han» ($34 500) ўртача нархлари мос равишда 0,8% ва 4,2%га пасайган бўлса, BYD «Song Plus EV Champion» ($26 600) ҳамда «Yuan Up» ($20 500) нархларида ўзгариш кузатилмади.

Кўп фойдаланилган BYD «E2» ($15 250), «Han» ($31 750) ва «Song Plus EV Champion» ($24 050) ўртача нархлари эса мос равишда 3,0%, 1,8% ва 5,3%га қимматлашди.

Хорижий автомобиллар нархи. Chevrolet «Monza» ва Kia «Sportage»нинг ўртача нархи пасайган бўлса, Кia «К5», «Seltos» ва Hyundai «Tucson» автомобилларининг ўртача нархида ўсиш кузатилди. Мазкур даврда Chevrolet «Monza» ($17 000) ва Kia «Sportage» ($29 700) автомобилларининг ўртача фойдаланилгани мос равишда 1,6% ва 4,2%га, кўп фойдаланилгани 0,7% ($16 900) ва 3,2%га ($29 000) ва кам фойдаланилгани 0,3% ($18 000) ва 1,6%га ($31 500) арзонлашди.

Ўртача фойдаланилган Kia «K5» ($27 500), «Seltos» ($25 500) ва Hyundai «Tucson» ($31 750) автомобилларининг ўртача нархлари мос равишда 1,3%, 2% ва 2,4%га, кам фойдаланилганлари учун нархлар 0,4% ($29 000), 1,4% ($26 000) ва 2%га ($33 500) ошди.

Автомобиллар нархини таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда, 2020-2024 йилларда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун таклиф этилаётган нархлар саралаб олингандан сўнг, ноябрь ойи учун 17,3 мингта, декабрь ойи учун 16,5 мингта маълумот асосида таклиф этилган нархлар таҳлил қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига янги директор тайинланди

Акиф Марифли Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг янги директори этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Маданият...

Больше похожих статей

×