1.5 C
Узбекистан
Среда, 15 января, 2025

Бир ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорларни бир неча бор жавобгарликка тортишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тадбиркорлик субъектлари учун бир хил ҳуқуқбузарлик учун бир неча бор жавобгарликка тортиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қонун матнида солиқ маъмурийатчилигини такомиллаштириш ва тадбиркорларга қулайлик яратиш бўйича муҳим ўзгартишлар киритилди.

Лойиҳа билан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги ва «Солиқ кодекси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш орқали шахсларни айнан бир ҳуқуқбузарлик учун бир неча бор жавобгарликка тортишни тақиқлаш назарда тутиляпти. Бу ташаббус ортиқча бюрократиянинг олдини олиш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Лойиҳа солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган чораларни либераллаштириш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини камайтиришни мақсад қилган.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита томонидан бир қатор йиғилишлар ва семинарлар ташкил этилди. Лойиҳага депутатлар томонидан берилган кўплаб таклифлар чуқур ўрганилиб, уларнинг аксарияти ҳужжат матнига киритилди. Бу ўзгартишлар лойиҳани янада самарали ва ишончли қонуний асосга айлантирди.

Муҳокамалар давомида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар ва маъмурий жарималар қўллашнинг тадбиркорлар учун салбий оқибатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, солиқ имтиёзлари бериш ва солиққа оид жараёнларни соддалаштириш бўйича киритилган таклифлар депутатлар томонидан маъқулланди. Бу тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди. Бу эса уларнинг айланма маблағларини бизнесни ривожлантиришга йўналтиришга ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилади. Шунингдек, тадбиркорлик муҳитидаги юкни камайтиришга ҳамда янада қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди. Ушбу қадам тадбиркорлик субъектлари учун муҳим ҳуқуқий кафолатларни яратиб, уларнинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Ташаббус иқтисодиётда либераллашув жараёнларини кучайтириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ҳарбийлар ва орган ходимларини мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза...

Больше похожих статей

×