- Advertisement -
Экология инспекторига хизмат вақтида тан жароҳати етказилди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан Охангарон тумани, Убайд МФЙ ҳудудида ташкил этилган рейдда Охангарон шаҳар экология бўлими инспектори калтакланган.
Инспекторга тан жароҳати етказган шахс Фавқулодда вазиятлар вазирлигига (ФВВ) тегишли юк автомашинасида ноқонуний чиқинди тўкиш билан шуғулланиб келган.
Инпекторга тан жароҳати етказган шахс, воқеа жойидан яширинган.
Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.