3.2 C
Узбекистан
Суббота, 11 января, 2025

Тошкент шаҳрида уй-жойлар ижара нархи ўртача таъмирланган хонадонлар учун пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўсган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ўртача ижара нархлари таҳлил қилинди.

Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари ноябрь ойидагига нисбатан 0,9 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача нархлар 0,7 фоизга кўтарилган.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024-йилнинг декабрь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уй-жойлар учун ўртача ижара нархи ноябрь ойидагига нисбатан 0,7 фоиз, 2 хонали уй-жойлар учун 0,4 фоиз, 3 хонали уй-жойлар учун 1,3 фоиз, 4 хонали уй-жойлар учун 0,8 фоиз пасайди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели (1 хонали — 296 АҚШ доллари, 2 хонали – 345 АҚШ доллари, 3 хонали – 414 АҚШ доллари, 4 хонали — 451 АҚШ доллари);
  • Олмазор (1 хонали – 286 АҚШ доллари, 2 хонали – 353 АҚШ доллари, 3 хонали – 426 АҚШ доллари, 4 хонали – 457 АҚШ доллари);
    Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан қиммат ижара нархлари:
  • Миробод (1 хонали – 374 АҚШ доллари, 2 хонали – 510 АҚШ доллари, 3 хонали – 634 АҚШ доллари, 4 хонали – 800 АҚШ доллари);
  • Яккасарой (1 хонали – 380 АҚШ доллари, 2 хонали – 521 АҚШ доллари, 3 хонали – 667 АҚШ доллари, 4 хонали – 733 АҚШ доллари).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган 1 хонали (0,7 фоизга) ва 2 хонали (1,1 фоизга) хонадонлар учун ўртача ижара нархлари тушган бўлса, 3 хонали (0,9 фоизга) ҳамда
4 хонали (3,8 фоизга) хонадонлар учун ўртача ижара нархлари ошган.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун
нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели (1 хонали – 321 АҚШ доллари, 2 хонали – 415 АҚШ доллари, 3 хонали – 508 АҚШ доллари, 4 хонали – 613 АҚШ доллари);
  • Учтепа (1 хонали – 365 АҚШ доллари, 2 хонали – 453 АҚШ доллари, 3 хонали – 524 АҚШ доллари, 4 хонали – 644 АҚШ доллари); Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун нисбатан қиммат ижара нархлари:
  • Миробод (1 хонали – 486 АҚШ доллари, 2 хонали – 725 АҚШ доллари, 3 хонали – 1033 АҚШ доллари, 4 хонали – 1356 АҚШ доллари);
  • Шайхонтоҳур (1 хонали – 535 АҚШ доллари, 2 хонали – 735 АҚШ доллари, 3 хонали – 1104 АҚШ доллари, 4 хонали – 1303 АҚШ доллари).

Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб-скрепинг ((web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2024-йилнинг ноябрь ойи учун 38,1 мингта ва декабрь ойи учун 35,1 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×