7.5 C
Узбекистан
Пятница, 18 октября, 2024

“Юксалиш” ҳаракати Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигида иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,970участниковПодписаться
- Advertisement -


Шу йилнинг 17-октабридан 26-октабрига қадар мамлакатмизда «Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида қатор халқаро анжуманлар бўлиб ўтади.

Кенг кўламли тадбирнинг биринчи куни сайловнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга бағишланган сессия билан бошланди. Ҳафталикнинг очилишида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов сўзга чиқди.

Кенг миқёсдаги тадбир хорижий экспертлар ва мамлакатимиз мутахассислари, таҳлилчиларнинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти, эришилаётган ютуқлар ва галдаги долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашиш майдонига айланиши кутилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий муҳитнинг вужудга келиши, давлат ички ва ташқи сиёсатининг устувор вазифалари муҳокама қилинади.

– Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар сўз эркинлиги, фикрлар хилма-хиллиги, коррупсияга қарши курашиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг халқ олдидаги масъулиятини оширишга қаратилган, – дейди “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов.

– Очиқлик сиёсати доирасида халқаро рейтинглардаги ўринларимиз ҳам яхшиланмоқда. 2023-йилда Ўзбекистон ОДИН очиқ маълумотлар рейтингида 195 давлат орасида 30-ўринни эгаллади. Коррупсияга қарши кураш агентлиги ташкил этилди. “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 70 дан ортиқ давлат органларида ички назорат тузилмалари ташкил этилди. Натижада Ўзбекистон Транспаренcй Интернатионал ташкилотининг коррупсияни идрок этиш индексида 2018-йилда 158-ўринни эгаллаган бўлса, 2024-йилда 121-ўринга кўтарилди. Я’ни, мамлакатимиз етти йил давомида ўз мавқеини мунтазам ошириб келаётган давлатлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Очиқлик индекси” жорий этилгани алоҳида таъкидланди. Ҳукуматни шакллантириш ва унинг фаолиятини назорат қилишда партияларнинг роли ортиб бормоқда. Бу йил парламент сайловлари илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Бахром Қўчқоров жорий йилда сайлов жараёнини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ахборотни тезроқ қабул қилиш, шунингдек, кўплаб жараёнларни автоматлаштириш имконини берувчи “E-Saylov ” тизими жорий этилганини таъкидлади.

Хорижлик экспертлар – Туран университети профессори Жолимбет Баишев, Швециянинг Лунд университети профессори Патрик Олссон ва бошқалар сайлов тизимини, жумладан, парламент сайловларини ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Мен 2019-йилги парламент сайловлари ва 2023-йилги Президентлик сайловларида халқаро кузатувчи сифатида қатнашганман, – дея ўз фикри билан ўртоқлашди Жанубий Корея Моквон университети профессори Икхён Ри. Сайлов участкаларини ташкил этиш ва овоз бериш тартиблари Кореядаги билан деярли бир хил эди. Шунингдек, мониторинг гуруҳи ташкил этилган бўлиб, овоз бериш жойларида яширин овоз бериш тамойилига амал қилинган Парламент сайлови мавзусига бағишланган тадбир бўлажак мулоқот ва конференсиялардан биридир. Ҳафталик доирасида Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан 300 га яқин мутахассислар иштирок этиши учун эксперт платформаси яратилиши кутилмоқда. Улар “яшил” тараққиёт, туризм, озиқ-овқат хавфсизлиги, замонавий қишлоқ хўжалиги технологиялари ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда бошқа кўплаб мавзуларни муҳокама қилади.

Бундан ташқари, аҳоли фаровонлигини ошириш учун барқарор инвестицияларни жалб қилиш, амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ёшлар, спорт сиёсати, Янги Ўзбекистон тажрибаси ва бу соҳаларда жаҳондаги жараёнларни муҳокама қилиш учун алоҳида платформалар ташкил этилади. Натижада хорижий ва халқаро ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича келишувларга эришишга қаратилган битимлар имзоланиши кутилмоқда.

“Юксалиш” ҳаракати матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Ташқи разведка хизмати...

Больше похожих статей

×