2.2 C
Узбекистан
Пятница, 3 января, 2025

Пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар назоратга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,170участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар Сенатнинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда пахта йиғим-теримига чиқмаган фуқароларга нафақа пули тўланмаслиги, шу билан бирга мактаб ўқитувчиларини пахта йиғим-терими ишларига чиқаришга мажбурлаш билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда.

“Мазкур ҳолатлар зудлик билан ўрганилади ҳамда масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия хабарида.

Шу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда 1282  ёки 1092 қисқа рақамларига ёки @munosibmehnat_bot Telegram боти орқали мурожаат қилиш мумкинлиги билдирилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклига қатъий қаршилигини, ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилишини ноқонуний ҳолат эканини билдирган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади....

Больше похожих статей

×