9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси “Кембрия патрули” халқаро мусобақасида 2-ўринни эгаллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Буюк Британияда (Uels) ўтказилган дунёнинг энг мураккаб ва нуфузли халқаро ҳарбий мусобақаларидан бири – “Кембрия патрули”да юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Жорий йилдаги мусобақаларда 30 дан ортиқ мамлакатлардан, жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Франсия, Ҳиндистон, Германия, Латвия, Қозоғистон, Туркманистон, Италия ва бошқа давлатлардан 100 дан ортиқ жамоа иштирок этди. Ҳар бир жамоа 80 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, энг мураккаб табиий ва тактик тўсиқларни енгди. Ҳар 8-10 километрда маршрутнинг турли жойларида иштирокчилар кимёвий ва биологик таҳдид шароитида ҳаракат қилиш, ҳужум операциялари ва мураккаб жойларда йўналишни топиш каби жанговар вазифаларни бажардилар.

Умумий натижаларга кўра, Ўзбекистон жамоаси кумуш медалга сазовор бўлди.

Шуни алоҳида таʼкидлаш керакки, британиялик ҳарбий мутахассислар Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг тайёргарлик даражасини юксак баҳолаб, уларнинг профессионализми ва жанговар вазифаларни бажаришдаги мукаммал кўникмаларини эʼтироф этдилар.

“Кембрия патрули” 60-йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мусобақа дунё бўйлаб ҳарбий бўлинмаларни ҳақиқий жанговар шароитларда уларнинг жанговар кўникмалари ва чидамлилигини синовдан ўтказиш учун бирлаштиради. Унда иштирокчи бўлинмалар 48 соатдан камроқ вақт ичида 80 км масофани босиб ўтиб, кўплаб ҳарбий манёврлар ва патруллик вазифаларини бажарадилар. Машғулотлар Uelsнинг марказий қисмидаги тоғлар ва ботқоқликлар каби ўтиш қийин бўлган ҳудудларда ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×