Домой Жамоатчилик Ўзбекистонда ҳар бир фуқарога компенсация тўланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Ўзбекистонда ҳар бир фуқарога компенсация тўланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

0
5

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда гўёки “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар бир фуқарога компенсация тўланаётгани” тўғрисидаги ёлғон маълумотлар тарқатилиб, фуқароларнинг банк пластик карталаридаги маблағлар ечиб олиниши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда хабар қилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқароларни огоҳлантирмоқда.

«Сиздан шубҳали ҳаволаларга кирмасликни, расмий манбалардан олинмаган маълумотларни текширишни ва эҳтимолий фирибгарликдан огоҳ бўлишингизни сўраймиз. Банк пластик картангиз маълумотлари ва бошқа шахсий маълумотларингизни бегона шахсларга ошкор қилманг!

Барча ишончли ва расмий маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги веб-сайти (www.imv.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади», — дейилади расмий хабарда. 

НЕТ КОММЕНТАРИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь