9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Рақобат қўмитаси кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчиларни огоҳлантирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитас хабарига кўра, қўмитага жорий йилнинг ўтган даврида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ва харидлари бўйича 450 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

 Мурожаатлар асосан, пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш муддатларини кечиктириб юбориш, қурилиш ишларини сифатсиз бажариш, лойиҳа ҳужжатларида белгиланган иш ҳажмлари ва турларини тўлиқ бажармаслик, шартнома ва рекламаларда қайд этилган қурилиш материаллари ва ускуналари ўрнига бошқа сифатсиз ва арзонларини ишлатиш ва ўрнатиш юзасидан бўлмоқда.

 Ўз навбатида, ушбу мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Истеъмолчилар ва истеъмолчиларнинг номуайян доиралари ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчи тадбиркорлик субъектлари ОГОҲЛАНТИРИЛАДИ:

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг:

4-моддасига асосан, 

истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;

ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;

бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш.

19-моддасига асосан, 

ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.

Иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш муддатлари шартномада белгилаб қўйилади. Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)даги нуқсонлар, агар шартномада бирмунча қисқароқ муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчи талаб қилган кундан эътиборан йигирма кун ичида ижрочи томонидан бартараф этилиши керак.

Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, шунингдек, иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчига ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.

23-моддасига асосан,

давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, судлар таъминлайдилар.

Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан шартномавий муносабатларда истеъмолчи қонунчиликда назарда тутилган ўз талаблари қаноатлантирилиши учун устувор ҳуқуққа эга.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 178-моддасига асосан:

Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш, товарни унга ўхшаш бошқа маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш ва бошқа ҳолатларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Юқоридагиларга асосан Рақобат қўмитаси кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчи тадбиркорлик субъектларини  истеъмолчилар (фуқароларимиз) ҳуқуқларини устуворлигини ҳисобга олган ҳолатда қонуний фаолият олиб бориш юзасидан қатъий огоҳлантиради. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×