Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабаб «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Uzbekistan Airways парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда — Тошкент — Тел-Авив — Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни давом эттиради.
Айтиш жоиз, Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашиши ва Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.