- Advertisement -
20 сентябрдан 31 октябргача Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги парвозларда одатдагидан 10 кг кўпроқ юк олиб ўтиш мумкин. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Юқорида келтирилган муддат мобайнида бепул багаж миқдори қуйидагича бўлади:
эконом-класс тоифасидаги қайтариладиган тарифлар учун – 40 кг гача;
эконом-класс тоифасидаги қайтарилмайдиган тарифлар учун – 30 кг гача;
бизнес-класс учун – 50 кг гача.
Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган муддатда амалга ошириладиган парвозлар учун UzAirPlus содиқлик дастури аъзолари 20% кўпроқ балларга эга бўладилар.