17.4 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Бирданига учта авиакомпания Навоийга ҳаво қатновларини бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Британиянинг «Titan Airways» авиакомпанияси жорий йилнинг 12 сентябрь куни Чунцин – Навоий – Лондон йўналиши бўйича илк чартер юк рейсини амалга оширди. Хитойдан Буюк Британияга рейслар ҳафтасига тўрт марта Airbus А330 юк ташувчи самолётларида Навоийда техник тўхташ жойи билан амалга оширилиши режалаштирилган.

17 сентябрда Латвиянинг «SmartLynx Airlines» авиакомпанияси Варна (Болгария) – Навоий (Ўзбекистон) – Дакка (Бангладеш) йўналиши бўйича биринчи чартер юк рейсини амалга оширди. Навоийда техник тўхташ билан Болгариядан Бангладешга парвозлар Airbus А321 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

18 сентябрь куни «FlyKhiva» маҳаллий авиакомпанияси ҳам Эчжоу (Хитой) – Льеж (Бельгия) йўналиши бўйича, Навоий шаҳрида техник тўхташ билан, чартер рейсларини йўлга қўйди. Парвозлар юк кўтариш қуввати 50 тоннагача бўлган Boeing 767-300 самолётларида амалга оширилади. Дастлабки босқичда рейслар ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×