У айни чоғда, энг асоси—ҳаётининг маъноси ва мазмуни бўлган фарзандларга нисбатан меҳрлари қўшилиб, юзага келувчи ўта мураккаб ва муқаддас туйғудир. Бу ошиқ-маъшуқлик меъёридан ортиқ ўлдим-куйдим, осмондаги ойни ато қилишлардан хийла холи ва ойдинроқ бўлиб, ҳаёт нашидаси бошланди демакдир.
“Эр тутиш осон, эрнинг этигини ечиш қийин” каби тафаккур дурдонасида оиладаги севгининг ўзига хос мураккабликлари назарда тутилади. Агар намойиш этилаётган чет эл фильмларини кузатсангиз, оиласига хиёнат қилмагани кам?! Таассуфлиси шундаки, бу оддий ҳаёт тарзида талқин этилади? Аслида Ғарбни маънавий ҳалокат ёқасига олиб келган “ишқий эркинлик” эмасми? Тўғри биз ҳам бир-бирларини ўта ёмон кўрадиган эр-хотиннинг фақат “эл кўзи учун” бўлган турмушини тўлақонли оила сифатида кўрсатиб яшашларини ҳимоя қилмоқчи эмасмиз?
Ҳатто, бир дастурхон теварагида ўтириш азоб бўлиб, заҳар-заққумга айланган турмушини ҳимояга олишнинг ўзи бир мушкулот?!
Бинобарин, никоҳ оний бир туйғуга асосланган экан, у баъзан беқарор, гоҳида бузилиб кетиши мумкин. Бизнинг ҳаётий, инсонпарвар қонунимиз имкон қадар никоҳнинг бузилмаслигига хизмат қилиб, ахлоқий ҳуқуқни ҳимоя қилади. Аммо, бахтсиз никоҳ туфайли юз берадиган ажралиш, барбод бўлмайдиган никоҳдан кўра ахлоқлироқдир! Чунки, ажралиш туфайли таҳқирлашга ва ёлғон турмушга чек қўйилади. Ажралишнинг ихтиёрийлиги оилаларнинг емирилишини кўрсатмайди, аксинча инсон ички туйғуларининг озодлиги, эркинлигидан келиб чиқади! Бу ҳолат оиланинг ҳар қандай ривожланган жамиятда ягона бўлган барқарор демократик асосларда мустаҳкамланишидир. Оила институтининг асосий тамойиллари ҳам ана шунда намоён бўлади.
Дарҳақиқат, оиласини барбод қилиб, нуридийдаларини тирик етимларга айлантираётганларнинг кўпчилигида ҳаётга енгил-елпи қараш, оила ва фарзандларга бўлган масъуллик туйғуси деярли йўқлигидан келиб чиқади.
Ота момоларимизни ҳаётини ўрганадиган бўлсак, турмуш шароитлари оғирлиги ва серфарзанд бўлишсада, фарзандлари оқ қорани таниши биланоқ меҳнат муносабатларига киришиши,турмуш тарзини ўрганиб бориши, шу билан биргаликда илму маърифатга ҳам жалб қилиниши натижаси ўлароқ уларда бир бирига бўлган қадр қиммат, ҳурмат эътибор ва самимийлик бутун оилани аҳиллигини ушлаб турган.
Улар ажрим тўғрисида ўйлаб ҳам кўришмаган. Қачонки узоқ йиллар давомида фарзанд кўришмаса ёки эр хотиндан бири вафот этган ҳолатдагина оилага путур етган. Ҳаттоки уруш ҳолатларида умрбод турмуш ўртоғини урушдан қайтишини кутиб яшаган онахонларни тарихини эшитганимизда уларни қай даражада садоқатлилигини англаб етамиз.
Оилани нақадар муқаддаслигини англаб етмаган баъзи ёшларимиз арзимас нарсалар баҳона ажрим ёқаси сари қилган ҳаракатлари ачинарли ҳолатдир.
Жумладан жорий йилнинг 8 ойи давомида биргина Яккасарой тумани 2-сон ФХДЁ бўлимида 123та ажрим кайд этилган бўлиб, ушбу ажримлар натижасида 80 нафар норосида фарзандлари тирик етим бўлиб қолишган.
Баъзан ўйлаб қоламиз, наҳотки бу дунёнинг ўтгунчи ҳою- ҳаваслари севги муҳаббат, ширин шакар қора кўз жажжигина мургак фарзандлар меҳридан устун турса? Бу каби салбий ҳоларларни олдини олиш учун нафақат давлат органлари бутун жамият якдилликда курашиши лозим бўлади.
Охир оқибат келажак авлодимиз таназзулга учрамаслиги учун уларнинг ахлоқий тарбияси, ҳуқуқий онг ва маданиятига алоҳида эътиборни қаратишимиз билан бир қаторда давлат органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигида ижтимоий шериклик асосида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали ишлар олиб боришимиз талаб этилади.
Ёш оила қурувчилар мактабларида ўтказиладиган машғулотларни янада жонлантиришимиз, имконият даражасида ҳар бир маҳаллаларда ҳам ўтказиб борилса янада кўпроқ аҳолини қамраб олинишига олиб келади.
. Бу масалада ҳар бир ёшу қари миллати тили дини ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар фуқароларимизга оила муқаддаслигини узлуксиз равишда онггига сингдириб борсак албатта ижобий натижаларга эришиб борамиз.
Шахноза Камалова
Яккасарой тумани 2-сонли
ФҲДЁ бўлими мудираси