7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

«Биз – донормиз!» акцияси: ярим тонна қон тўпланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

«Юксалиш» ҳаракати томонидан Республика қон қуйиш маркази ва унинг филиаллари билан биргаликда 9-сентябрдан 13-сентябргача «Биз – донормиз!» акцияси ўтказилди.

Акция анъанага кўра июн ойида ўтказиладиган Халқаро донорлар кунига бағишланган тадбирнинг давоми бўлди.

Ҳар куни ўнлаб инсонлар қон қуйишдан бошқа ҳаётини сақлаб қолиш имкони йўқ бўлган вазиятларга тушиб қоладилар. Бундай зарурият шикастланиш, жароҳатлар, оғир касалликлар ёки шошилинч операциялар вақтида юзага келиши мумкин.

Акция иштирокчилари қон топширишидан олдин донорлар учун махсус тиббий кўрикдан ўтиб, саломатлиги жойида эканлиги ҳақида ишонч ҳосил қилиши кераклигини билиб олишди. Масалан, қонда гемоглобин миқдори, қон босими ўлчанди, тиббий рад этиш учун сабаб бўла оладиган ҳолатлар бўйича саволлар берилди. Бу амалиёт қон олишда муҳим ҳисобланади.
Мунтазам равишда мумкин бўлган миқдорда қон топшириш инсонга ўз саломатлигини назорат қилиб туриш имконини беради.

Акциянинг баъзи иштирокчилари турли омиллар бўйича қон топширишга рад жавоби олган бўлса ҳам, уларнинг ёрдам қўлини чўзгани алоҳида таҳсинга сазовордир.
Қашқадарё вилоятида акциянинг биринчи кунида 204 та одам қон топширди. Бу жуда аҳамиятли кўрсаткичдир. Бухоро вилояти 127 литр қон тўплаб акция доирасидаги энг юқори кўрсаткич қайд этган ҳудудга айлана олди.
Беш кунлик акция мобайнида мамлакат бўйлаб ярим тоннандан зиёд қон топширилди. Бундан ташқари, акциянинг тўртинчи куни рекордлар куни бўлди. Шу куни акцияда 57 та ташкилот иштирок этди. Мингдан зиёд бефарқ бўлмаган инсонлар ёрдамида 547,65 литр қон тўпланди. Бу шунчаки рақамлар эмас, бундан орқада қанчадан-қанча сақлаб қолинган умрлар ва қон қуйишга муҳтож бўлган инсонлар учун умид учқунлари ётади.

Шу билан бирга, Навоий вилоятида ажойиб воқеа гувоҳи бўлдик. Унда 63 ёшли фахрий донор қон топширди. Бу воқеа, ўзгаларга ёрдам бериш учун инсоннинг ёши катталиги тўсиқ бўла олмаслигини яна бир бор намоён этди.

«Юксалиш» ҳаракати жамиятда донорлик маданиятини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшишда фаол бўлишда давом этади. Ишонамизки, бу акция кўплаб бошқа ташкилотлар ва хусусий ташаббуслар учун яхши намуна бўла олади ҳамда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш нақадар муҳим эканлиги тўғрисидаги тушунчани ривожлантиришга ёрдам беради.

Ёрдам бериш истагингиз ва фаол иштирокингиз учун ҳаммангизга миннатдорлик билдирамиз!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×