- Advertisement -
Россиянинг Тюмен вилояти ҳудудидаги Тюмен – Ханти-Мансийск магистралининг 178-километрида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик вафот этди.
Маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, ҳодиса «Газель» ва «ВАЗ 2107» автомобиллари иштирокида содир бўлган. Автомобиллардан бири қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙТҲ оқибатида 24 ёшли фургон ҳайдовчиси жароҳатланган.
55 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган «ВАЗ 2107» ҳайдовчиси эса вафот этган.
Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда.