7.8 C
Узбекистан
Среда, 23 октября, 2024

ХIX асрда қурилган Тошкентдаги тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Эски ТошМи” тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги бу борада расмий маълумот берди.

Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. Яшнобод туманида жойлашган “Эски ТошМИ” (Тиббиёт 29-сон даволаш бўлими академияси) биноси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

Мазкур тиббиёт муассасаси ХIX асрда қурилган бўлиб, ҳозирда бино давлат мулки ҳисобланади. 

2024 йилнинг 3 январь куни Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси томонидан муаммо жойига чиққан ҳолда ўрганилганида ҳеч қандай қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмаётганлиги аниқланган. Тиббиёт маскани маъмуриятига бинода қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг тегишли рухсатномаси асосида ва лойиҳа-сметаларини тақдим этган ҳолда иш бошлаш кераклиги алоҳида тушунтирилган.

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига мувофиқ “Давлат мулкида турган моддий-маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги” белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий сайловлар: ижтимоий соҳада ким нима ваъда бермоқда?

2024-йилнинг октабр ойида Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим ҳодиса юз бериши кутилмоқда - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга...

Больше похожих статей

×