27.7 C
Узбекистан
Среда, 16 июля, 2025

Президент Тошкентдаги янги инфратузилма иншоотлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги янги инфратузилма иншоотлари ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда. 

Сўнгги йилларда пойтахтимиз ҳам аҳоли, ҳам ҳудуд жиҳатидан ўсмоқда. Муҳандислик тармоқлари қуввати шунга мутаносиб тарзда ошириб борилмоқда.

Хусусан, Шайхонтоҳур туманида, «Пахтакор» стадиони яқинида янги подстанция қурилди. Лойиҳа доирасида «Тракторсоз» подстанциясидан 19 километрдан зиёд кабел тортилиб, 2 та трансформатор ўрнатилди. У келгуси ойда ишга туширилади. Бунинг натижасида пойтахтимиз марказида кафолатланган 130 мегаватт қўшимча электр энергияси ҳосил бўлади. Шаҳардаги бошқа подстанцияларга юклама камайиб, авариявий ҳолатлар эҳтимоли 60 фоизга қисқаради.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимидаги  қурилиш ва модернизация ишларига оид тақдимот билан танишди. Яна бешта подстанция қурилаётгани ва тўрттаси янгилаётгани, уларда жами 850 мегаватт қўшимча қувват яратилиши қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×