37.5 C
Узбекистан
Вторник, 15 июля, 2025

Ҳукумат қарори қонунга зид бўлса, уни ўзгартириш мумкин эмасми? Ёки бунга журъат етишмайдими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши Ўзбекистоннинг мавжуд қонунчилигига зид равишда қабул қилинганлигига қарамасдан, уни ўзгартириш ва адолатни тиклашни ҳеч ким, давлатнинг ҳеч бир идораси ўз бўйнига олмаяпти.

Самарқандлик тадбиркор Амон Казиевнинг 28 йил давомида адолатни тиклашни сўраб бормаган идораси қолмади. Унинг сўзларига қараганда, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 17 мартаги №72-ф фармойиши қонунга зид равишда қабул қилинган.

Юқорида тилга олинган фармойиш асосида “Мароқанд” АЖ фаолияти тўхтатилган эди. Ўша пайтда жамият раиси лавозимида ишлаган А.Казиев мамлакатимиз қонунчилиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси бундай ваколатга эга эмаслигини уқтиради.

“Акциядорлик жамияти уставига кўра унинг фаолиятини фақат суд ёки таъсисчилар конференцияси қарори билан тўхтатиш мумкин бўлган ҳолда ҳукумат органи бу ишга қўл уриши ноқонуний ҳолдир”, – дейди тадбиркор. 

Шуниси қизиқки, ҳукумат ҳужжатида жамият фаолияти “жиддий қонун бузилишлар” боис тўхталиганлиги кўрсатилган. Аммо, А.Казиевнинг уқтиришича, ўша пайт ҳам, ҳозир ҳам бу “жиддий қонун бузилишлар” нима эканлиги ва нимада намоён бўлганлигини, жамият қайси қонунни бузгани ёки қаерда жиддий хатога йўл қўйганлигини ҳеч ким билмайди.

“Муваффақият билан ишлаётган акциядорлик жамиятини тугатишдек жиддий ишга киришишдан олдин комиссия тузиш, жамият фаолиятини текшириш, шунга қараб хулоса чиқариш лозим эмасмиди?”, – деган ҳақли саволни ўратга ташлаб келаётган А.Казиевга ҳеч ким жўяли жавоб беролмайди.

Суҳбатдошим буларнинг ҳаммаси қайсидир ҳасадчи, очкўз, бировнинг молига кўз олайтирганлар томонидан жамият мулки ва биносини эгаллаш мақсадида амалга оширилган деб ҳисоблайди. Унингча қуйидаги ҳолат унинг бу сўзларини тасдиқлайди. “Мароқанд” АО идораси жойлашган бино “Ўздунробита” ҚК балансига ўтказилиб, барча мол-мулки шошилинч равишда сотиб юборилгандан сўнг ҳукумат фармойишини бажариш ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Яъни жамиятни тугатиш жараёни охирига етказилмади. Каттагина бино ва мол-мулк қўлга киритилди ва шу билан тўхталди.

А.Кзиев адолатни тиклаш мақсадида ўн марталаб Президентга, Вазирлар Маҳкамасига, Омбудсманга, Сенат ва Бош прокуратурага мурожаат қилди. Унинг шикоят аризалари ҳар доим Самарқанд вилоят ҳокимлигига, вилоят прокуратурасига ёки Ички ишлар бошқармасига юборилди. Ушбу ташкилотлардан эса Вазирлар Маҳкамаси фармойишини бекор қилиш ҳуқуқига эга эмасликлари билдирилган жавоб келарди. Шуниси кулгилики, жавобларда “юқори ташкилотларга мурожаат қилиш” тавсия қилинарди. Ахир, тадбиркор энг юқори идораларга шикоят аризасини юборган эмасмиди?! Улардан яна юқорироғи борми?

Балки Конституциявий суддир? У ерга ҳам мурожаат қилинган ва қуйидагча жавоб олинган эди: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 17 мартдаги №72-ф фармойишининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келишини аниқлаш Конституциявий суд ваколатига кирмайди”. Адлия вазирлигидан эса Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини бекор қилиш учун ҳукумат қарорини чиқариш керак деган жавоб олинди. 

28 йил давомида овораю сарсон бўлишига қарамасдан, А.Казиев ёпиқ эшиклар бир кун келиб очилишига ишонади. “Нега бунчалик ишонч билан гапиряпсиз?” деган саволимга, шундай жавоб қайтарди: “Мамлакатимизда тадбиркорликка катта эътибор қаритилмоқда, авваллари имкони бўлмаган ишлар бажарилмоқда, тадбиркорлик субъектларига керакли барча шарт-шароитлар яратиш йўлида кўпгина амалий ишлар қилинмоқда. Президентимиз мунтазам тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқда, яна қандай енгилликлар жорий қилиш бўйича фикрлари билан қизиқмоқда. Шундай экан, менинг муаммом амалга оширилаётган ишлар олдида ҳеч гап эмас”.

А.Казиев давлатимиз раҳбарининг янги иш ўринлари яратган тадбиркорга қанчалик ҳурмат кўрсатаётганлигини тез-тез тилга олар экан, 200 ишчи-ходим фаолият юргизган “Мароқанд” АЖ бир зумда асоссиз қарор билан тугатилганлиги кечириб бўлмас хато ва калтабинлик эканлигини таъкидлайди. Адолатни тиклаш ва узоқ вақт давом этаётган муаммони кўриб чиқишга ваколатли бўлган комиссия ташкил этилишига ишонч билдиради.

Бу борада қабул қилинадиган адолатли қарор нафақат акциядорлик жамияти аъзоларига керак. Ушбу муаммонинг ҳал бўлиши Ўзбекистонда қонун устуворлиги мавжудлигини, демократик ўзгаришлар амалда бўлаётганлигини кўрсатишга хизмат қилади.

Аслида ҳам шундай. Барча демократик мамлакатларда ким ёки қандай ташкилот хато қилганлигига қарамасдан, камчилик ва хато аниқланса, у тузатилади ва бунга йўл қўйганлар жазоланади. Акс ҳолда, “оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойни ўғли гапирсин” деган мақол ҳозиргача ўз кучини йўқотмаган деб, одамларимиз ўзгаришлар ҳақидаги таъкидлар фақат чиройли сўз экан деб юраверади.

…Ҳозиргина Амон ака билан гаплашгандим, тадбиркор шундай деди: ”Қонунга зид равишда қабул қилинган ҳукумат қарорини бекор қилиб, адолатни тиклашга ёрдам сўраб Президентимга мурожаат қилдим”.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×