7.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 17 ноября, 2024

Тошкент тўқимачилик ҳафталиги тадбиролди матбуот-анжумани Пресс-релизи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон тўқимачилик саноати республикада ўсиш суратларига кўра етакчилар қаторида. Жумладан, хорижий инвесторларни жалб қилиш, иш ўринларини яратиш ва маҳсулот экспорти жихатидан стратегик жиҳатдан мухим саноатга айланди. Сўнги 5 йилда экспорт кўрсаткичларини 3.5 млрд. долл. етган бўлса, айни дамда ушбу кўрсаткични 5.0 млрд. долларга етказиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу кўрсакичларга эришишда маҳаллий тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларни глобал ишлаб чиқариш занжирига кириши ва халқаро брендларни жалб қилиш кейинги галдаги муҳим вазифалардан биридир. Бу борада, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда маҳсулот сифатини ошириш ва халқаро миқёсда кенг тарғибот қилиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Саноатнинг сўнги ютуқларини намойиш этишга қаратилган Тошкент тўқимачилик ҳафталиги  ва Uztextile Expo халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмаси асосий тарғибот платформасига айланди ва халқаро экспертларнинг иштирок этилиши шарт бўлган тадбирлар рўйхатидан жой олиб улгурди. Ҳафталик кўргазма ва форумлар, тренинг ва семинарлар, махсус байер дастурлари, бизнес тур ва В2В учрашувлар, ишлаб чиқаришда тўлиқ занжирни намойиш этиш имкониятини яратувчи уникал платформа ҳисобланади.

Рақамларга юзланадиган бўлсак, ҳафталик ва кўргазма кўрсаткичларига назар ташласак, унга бўлган қизиқиш кундан кун ортиб бормоқда. Баҳор мавсумида 40 та хорижий мамлакатлардан 10 000 дан ортиқ иштирокчи этди, жумладан, машҳур соҳа мутахассислари, таниқли хорижий ва маҳаллий маърузачилар, 20 дан ортиқ хорижий журналистлар ва 7 та халқаро ташкилотлар, шунингдек, хорижий элчилар, вазирлик ва компаниялар иштирок этди. Ҳафталик тадбирлари Германия, Польша, Туркия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Эрон, Россия давлатлари нашрларида ҳам кенг ёритилди.

Ташкилотчилар томонидан Тўқимачилик Ҳафталиги 2023 йил куз мавсуми доирасида ҳам турли тадбирларлар ташкил этилиши кутилмоқда. Ҳафталикни асосий воқеаларидан бири Uztextilexpo-2023 Куз VII Халқаро тўқимачилик ва мода кўргазмасининг расмий очилиши 18 октябрь куни бўлиб ўтади. Унда Хитой, Ҳиндистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизстон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларидан 180 компания ва брендлар иштироки кутилмоқда. Ва булар қаторида албатта ўзимизнинг катта, ўрта ва йирик ишлаб чиқарувчиларимиз ҳам ўз маҳсулотларининг кўргазмада намойиш этилиши кутилмоқда.  Кўргазманинг мантиқий давомими бу байерлар дастури бўлиб, унда 100 дан ортиқ компаниялар ўз иштирокини тасдиқлади.    

Шу билан биргаликда, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва USAIDнинг бизнесни ривожлантириш дастури билан ҳамкорликда тўқимачилик саноати учун “Брендинг мактаби” илк тренинглари бўлиб ўтади.  5 кунлик тренинглар Миллий ва корпоратив брендинг ҳамда стратегик коммуникациялар, PR, GR ва IR соҳасида катта тажрибага эга, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизстон мамлакат брендларини танитиб, илгари сурган Сергей Становкин томонидан олиб борилади.

Тўқимачилик ҳафталигининг яна бир муҳим воқеаси Better Work Uzbekistan дастури семинарларидир. Тадбир «Radisson Blu Hotel» меҳмонхонасида 18 октябрь куни бўлиб ўтади ва унда Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро молия корпорацияси каби ташкилотлар вакиллари, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раҳбарияти ва тўқимачилик саноати корхоналари иштироки кутилмоқда.

Шунингдек, ҳафта давомида тўқимачиликда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган турли тренинглар, жумладан, савдо платформалари, сертификатлаштириш ва инновациялар бўйича семинарлар, В2В учрашувлар, бизнес турлар ва янги тўқимачилик саноати корхоналарини ишга тушириш маросимлари ўтказилади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси матбуот хизмати

ITECA Exhibitions компанияси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп солиқ базаси яширилган соҳа қайсилиги маълум бўлди

Солиқларни тўламаслик хавфи юқори деб баҳоланган 1518 та тадбиркорлик субъектига солиқ аудити ўтказилди. Бу эса умумий солиқ тўловчиларнинг атиги...

Больше похожих статей

×