Аввалроқ, Учтепа тумани “Бешқайрағоч” кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинаётган эди.
Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани “Бешкайроғоч” кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар “Шафоат” масъулияти чекланган жамият ходими ишлаётган бўлган.
Аммо,тупроқ кўчиши оқибатида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Маълум бўлишича, ҳозирда туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.