- Advertisement -
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги “Боғизағон” подстанциясидаги трансформаторда юкламаларнинг ортиши оқибатида ёнғин юзага келган эди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, кечанинг ўзида мазкур ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ҳозирда шикастланган 16 000 кВА трансформатор ўрнига 20 000 кВА трансформатор келтирилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.