Ҳукумат қарори (498-сон, 06.09.2022 й.) билан Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга мувофиқ, давлат реестри қадимий ёзма манбаларни ҳисобга олиш ва уларнинг сақланишини назоратга олувчи ҳужжат ҳисобланади.
🏢 Давлат реестри электрон ва босма кўринишда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан юритилади.
📝 Давлат реестрига киритилган манбаларга оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиб, унга 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.
➡️ Музейлар, кутубхоналар ва барча давлат ташкилотлари ўзларидаги ёзма манбаларга оид маълумотларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мажбурий тартибда, бошқа шахслар эса ихтиёрий асосда тақдим қилади.
📋 Ёзма манба рўйхатдан ўтказилганда гувоҳонма берилади.
❗️Ёзма манбалар ўғирланганда, йўқотилганда 1 иш кунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига хабар берилиши керак.