15.5 C
Узбекистан
Суббота, 5 октября, 2024

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси Туркиядаги гастрол сафари давомида “Türkiye Kültür Yolu Festivali” Халқаро санъат фестивалида иштирок этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,900участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президентининг “Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–64-сон қарорига асосан миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоасининг хорижий давлатларга гастрол сафарларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, айни кунларда (3–5-октябр кунлари) Туркиянинг Истанбул ва Бурса шаҳарларида машҳур композитор, пианиночи ва дирижёр Игор Стравинскийнинг “Муқаддас баҳор” балети ҳамда катта театрнинг етакчи опера ва балет солистлари иштирокида ўзбек композиторлар ва жаҳонга машҳур бўлган композиторларнинг катта Гала-консерт намойишини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Президентининг ПҚ–64-сон қарорига асосан, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган режага биноан 2022-йилдан буён хорижий гастрол сафарларини ташкил этиб келмоқда. Жумладан, 2022-йилда Корея Республикасининг Тегу, Пусан, Кочанг, Пхёнтхек шаҳарлари бўйлаб ҳамда Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида, шунингдек, 2023-йилда Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида, Россияда, Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрида, Беларус Республикасининг Минск шаҳрида ҳамда 2024-йилнинг 13-14-март кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида хорижий гастрол сафарлари амалга оширилди.

2024-йилда Қирғизистон, Туркия ва Италия Республикаларига хорижий гастрол сафарлари режалаштирилган бўлиб, айни кунларда иккинчи хорижий гастрол сафари Туркияда бўлиб ўтмоқда. Унда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг 130 нафарга яқин ходимлари иштирок этишмоқда.

Шу муносабат билан, 3-октябр куни (Туркия вақти билан соат 19-00да) Истанбулнинг Мустафа Камол Отатурк маданият марказида ҳамда 5-октябр куни (Туркия вақти билан соат 19-00да) Бурса шаҳридаги Маданият марказида машҳур композитор, пианиночи ва дирижёр Игор Стравинскийнинг “Муқаддас баҳор” балети ҳамда театрнинг етакчи опера ва балет солистлари иштирокида катта Гала-консерт намойиши бўлиб ўтади.

Шунингдек, жорий йилнинг 13-апрелидан 10-ноябрига қадар Туркиянинг 16 та (Адана, Шанлиурфа, Бурса, Самсун, Трабзон, Фургон, Невшеҳир, Эрзурум, Чанакале, Гастроантеп, Анқара, Коня, Истамбул, Диярбакир, Измир, Анталя) ҳудудида бўлиб ўтаётган “Türkiye Kültür Yolu Festivali” Халқаро санъат фестивали доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳам меҳмон жамоа сифатида иштирок этади. Дунёнинг барча нуқталаридаги маданият ва санъат соҳаси вакилларини бир нуқтада бирлаштирган ушбу санъат фестивалида дунёнинг машҳур маданият ва санъат намояндалари иштирок этишмоқда. Бу каби нуфузли фестивалда иштирок этишдан мақсад, ўзбек сан’атини ва маданиятини намойиш этишдан иборатдир.

“Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоаси “Türkiye Kültür Yolu Festivali” Халқаро санъат фестивалида доирасида меҳмон сифатида иштирок этмоқда. Шу ўринда айтиб ўтиш жойизки, мазкур фестивалда иштирок этиш учун аризалар икки йил олдиндан топширилиб, бир ярим йил олдин фестивал дастури тасдиқланади. Шунга қарамай, биз икки ой аввал театрнинг гастрол сафари доирасидаги намойишларини фестивал дастурига киритишга эришдик, яна бир қувончли хабарни таъкидламоқчиман, жаҳонга машҳур бўлган театрлардан Россия халқ артисти Валерий Гергиев бошчилигида Мариинский театри, Германиянинг “Деуче Опера Берлин” театри, Англиянинг “Роял Опера Ҳоус” театрлари қаторида айнан бизнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри қатнашишининг ўзи Ўзбекистон ва ўзбек сан’ати учун жуда катта фахр ҳисобланади, шунингдек, ушбу ташриф давомида 2025-йилда Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳонга машҳур Халқаро Аспендос опера ва балет фестивалига иштирок этиш бўйича келишувларга эришилди”, — дейди Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори Рамиз Усмонов.

Бугунги кунга (13-апрелидан буён) қадар Туркиянинг 12 та (Адана, Шанлиурфа, Бурса, Самсун, Трабзон, Фургон, Невшеҳир, Эрзурум, Чанакале, Гастроантеп, Анқара, Коня) ҳудудида ўтказилган ушбу фестивал айни кунларда 13-ҳудудда я’ни, Туркиянинг Истанбул шаҳрида 28-сентябрдан 6-октябрга қадар бўлиб ўтмоқда.

Гастрол сафари давомида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри етакчи солистлари иштирокида катта Гала-консерт ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, унда театрнинг бош дирижёри, В.Чернухо-Волич раҳбарлигида қуйидагилар ижро этилади: 
  1. С. Юдаков — “Хоразм байрам юриши” А.Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театри симфоник оркестри ижро этади.
  2. Т. Содиқов — «Лайли ва Мажнун» операсидан Лайли арияси «Ушшоқ» Гулнар Алжанова ижро этади.
  3. Н.А.Римский-Корсаков — «Шоҳ қаллиғи» операсидан Грязной арияси «Ҳаёлимдан кетмас у соҳибжамол» Носир Юсупов ижро этади.
  4. Н.А.Римский-Корсаков — «Шоҳ қаллиғи» операсидан Любаша арияси «Йўқ, бўлиши мумкин эмас” Анастасия Юдина томонидан ижро этилади.
  5. С.Юдаков — «Майсаранинг иши» операсидан Чўпон қўшиғи «Кел сўзлашайлик бир нафас» Рустам Алимардонов ижро этади.
  6. Ш. Гуно — «Ромео ва Жулетта» операсидан Жулетта валси “Же вуех вивре…” Наврўза Мамаражабова ижро этади.
  7. Ш. Гуно — «Ромео ва Жулетта» операсидан Жулетта валси “Же вуех вивре…” Наврўза Мамаражабова ижро этади.
  8. Ж. Массне — Вертер операсидан Вертер арияси «Поурқуои ме ревеиллер…» Умид Исроилов ижро этади
  9. Ж. Россини — «Севиля сартароши» операсидан Дон Базилио арияси «Ла cалунниа э ун вентиcелло…» Камолиддин Муҳамадиев ижро этади.
  10. С. Юдаков — Майсаранинг иши» операсидан Хожи Дарға арияси “Васиқаси бор энди…” Носир Юсупов ижро этади.
  11. П. И. Чайковский — «Евгений Онегин» операсидан Полонез Алишер Навойи номидаги ДАКТ симфоник оркестри ижро этади, Бош дирижёр В. Чернухо-Волич.
  12. Ж.Верди — «Бал маскарад» операсидан Амелия арияси «Морро ма прима ин граcиа…» Гулнар Алжанова ижро этади.
  13. Ж. Верди «Бал Маскарад» операсидан Ренато арияси «Ери ту…»
    Раҳим Мирзакамалов ижро этади.
  14. Ж.Верди — «Риголетто» операсидаги «Ла донна э Мобиле» қўшиғи Рустам Алимардонов ижро этади.
  15. С. Юдаков — «Майсаранинг иши» операсидан Мулла Дўст арияси «Кел Дилрабо…»Раҳим Мирзакамалов ижро этади.
  16. Ф. Легар — “Жудитта” опереттасидан Жудитта қўшиғи «Меине Липпен…» Надежда Голендер ижро этади.
  17. Ж. Пуччини «Тоска» операсидан Каварадосси арияси «Е луcеван ле стелле» Рамиз Усмонов ижро этади.
  18. Турк қўшиғи
  19. Ж. Верди — «Травиата» операсидан «Либиамо неълиети cалиcи» ҳамма иштирокчилар ижро этишади.
  20. С. Юдаков — «Карнавал Валси» барча солистлар ва хор, оркестр жамоалари ижро этади.
    Ма’лумот учун, Ўзбекистонда жами 41 та театр мавжуд бўлиб, шундан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ягона ҳисобланиб, опера ва балет сан’атининг энг сара миллий ва классик намуна асарларидан халқимизни баҳраманд этиб келмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×