Тошкентдаги маданий бойликларни — мозаикаларни уларни ёпиб турган реклама баннерларидан озод қилиш билан таништирувчи “Мосаиcвертисинг” лойиҳаси халқаро эътирофга сазовор бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сентябрь ойи ўрталарида Батуми шаҳрида (Грузия) бўлиб ўтган АдБлаcкСеа халқаро ижод фестивалида Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа Гран-прини қўлга киритди. Шунингдек, у Медиа номинациясининг Усе Оф Принт Анд Оутдоор бўлимида “олтин” мукофотга сазовор бўлди.
Бундан ташқари, Қозоғистондаги нуфузли фестивалда Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа учта олтин ва учта бронза мукофотини қўлга киритди.
Олмаотада 21-22 сентябрь кунлари ўтказилган Жолборс 2024 ўн учинчи халқаро реклама фестивалида Тошкент ролиги учта “олтин” мукофотни: ПР cампаигн, ЭСГ прожеcтс ва Репутатион беҳавиорал cоммуниcатион номинацияларида ҳамда учта “бронза” мукофотни: Медиа cампаигн, ПРИНТ ОУТДООР ва Бранд Эхпериэнcэ Аcтиватион номинацияларида қўлга киритди.
Шундай қилиб, Тошкент мозаикалари мукофотлар сони бўйича фестиваль қаҳрамонига айланди. Лойиҳанинг барча совринларини унинг расмий саҳифасида кўриш мумкин.
Мукофотларнинг бундай “юлдуз ёмғири” мозаикаларни сақлаш ва оммалаштиришдан манфаатдор бўлган давлат ва хусусий ташкилотлар ҳамда жамоатчи шаҳар фаолларининг ҳамкорлиги натижасида юзага келди. Яъни, ҳамкорлик “ўйлаб топилган” эмас, балки шаҳар мозаикаларига бўлган умумий муҳаббат миссияси билан боғлиқ эди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан мозаикалар Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан мозаикалар ҳақидаги сайт анимация ва кенгайтирилган реаллик мобил иловаси яратилди.
Тошкент мозаикаларини оммалаштириш ташаббускори, ишқибоз Фотима Абдураҳмонова мозаикаларнинг жойлашуви ва уларнинг муаллифлари ҳақида маълумот тўплади.