3.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Иқлим ўзгариши таҳдиди ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган COP29 халқаро конференсияси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
Озарбайжон Республикаси жорий йилнинг ноябр ойида БМТ нинг Иқлим ўзгариши бўйивҳа Доиравий Конвенсияси иштирокчилари конференсиясининг 29-сессиясига мезбонлик қилади. Саксон мингдан ортиқ меҳмон – дунёдаги давлатларнинг президентлари, бош вазирлари, бошқа расмий шахслар, шунингдек халқаро ташкилотларнинг вакиллари Озарбайжонга ташриф буюриб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларни атрофлича музокара қиладилар. Бу музокараларда қилинадиган қарорлар сайёрамизнинг келажагига бевосита таъсир қилади. 

Иқлим ўзгариши ХХИ асрнинг энг катта муаммоларидан биридир. Инсониятнинг мазкур инқирозга қарши курашиши ва унинг ҳалокатли оқибатларининг олдини олиши учун 2100-йилгача глобал ҳарорат ошишини 2℃ дан паст даражада ушлаб туришдан иборат муҳим мақсади бор. Бу мақсадга эришмоқ учун Иқлим бўйича Париж келишуви глобал исишни саноатдан аввалги даражадан максимум 1,5℃ гача чеклашни назарда тутади. Мазкур келишув назарда тутилган ишни ҳаётга татбиқ қилиш учун глобал миқёсда қўшма фаолиятларнинг амалга оширилишини та’минлайди. Иқлим ўзгаришига қарши курашда фақат ушбу стратегияларнинг самарали шаклда амалга оширилса, бутун давлатлар адолатли ва баробар тарзда масъулиятни ўз зиммаларига олсагина муваффақиятга эришиш мумкин бўлади.

Бу мақсадга эришганда эса инсоният янада соғлом, давомий ва хавфсиз бир келажак қура олади. Озарбайжон Республикасида ҳам ушбу соҳада катта одимлаш бўлди. Қуёш, шамол энергияси соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши бунинг яққол исботидир.

Озарбайжон Республикаси Президенти жаноб Илҳом Алиевнинг Фармони билан 2024-йилнинг Озарбайжонда “Яшил дунё учун бирдамлик йили” дея эълон қилиниши CОП29 халқаро тадбирига қаратилган катта э’тиборнинг, шунингдек, яшилликдан иборат ва соғлом келажак учун қўйилган қадамларнинг яққол намунасидир. Иқлим ўзгариши глобал ҳарорат ортишига, музликларнинг эришига, денгиз сатҳининг кўтарилишига, аномал ҳаво шароитларига ва биологик турли-туманликнинг камайишига сабаб бўлади, айни вақтда у глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солади ва сув ресусрсларининг камайишига олиб келади. Агар ушбу жараён назорациз қоладиган бўлса, инсониятнинг ва Ер куррасининг келажаги учун фалокатли оқибатлар рўй бериши муқаррар.

Иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасида масъулиятнинг тақсимланишига алоҳида э’тибор қаратади. Келишув ҳар бир мамлакатнинг иқлим ўзгаришига қўшган ҳиссасини ва уни юмшатиш учун турли имкониятларини инобатга олган ҳолда, адолатли ўтишни та’минлашга чақиради. Ривожланган мамлакатлар ривожланаётган мамлакатларни молия ва технология соҳаларида қўллаб-қувватлашни, уларга ёрдамчи бўлишни ўз зиммаларига олдилар. Келишувнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун бир нечта асосий стратегия бор. Илк навбатда, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигини та’минлаш устувор вазифа ҳисобланади. Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Айни вақтда шу билан бирга, углеродни ушлаш ва уни сақлаш (CCС) технологияларини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари ҳам катта рол ўйнайди. Тадқиқотларга кўра, иқлим ўзгариши билан боғлиқ курашда инвестициялар 7,1 триллион АҚШ долларини ташкил қилади. Бу келгусида юқори харажатларнинг олдини олиши билан бирга, инновацияларни рағбатлантиради ва бир қанча ижтимоий имтиёзлар яратади. Айни шу сабабли, 1,5℃ кўрсаткичини сақлаб қолиш учун барча мамлакатлар шошилинч, амбицияли ва координацияли, я’ни мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришини талаб қилади. Бу фақатгина иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатларининг олдини олибгина қолмай, узоқ муддатда катта аҳамиятли ижтимоий-иқтисодий фойдалар ҳам келтириши мумкин.

Боку мезбонлик қиладиган CОП29 тадбири ҳам ҳар биримизнинг ўз дунёмиз учун қадамлар қўймоқ ва биргаликдаги бу курашда ғалабани босиб ўтмоқ мақсадини ташийди. Озарбайжон БМТ нинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий Конвенсиясига а’зо ҳам бўлди ва а’зо бўлиши билан бирга глобал иқлим ўзгаришларига қарши курашга ҳам қўшилди. Конвенсиянинг олий мақсади иқлим тизимига инсонлар томонидан қилинган ва хавфли деб ҳисобланиши мумкин бўлган барча аралашувларнинг олдини олишдир.

Озарбайжон билан Ўзбекистоннинг 100 га яқин нодавлат-нотижорат ташкилотлари CОП29 билан алоқадор бирдамлик баёнотини эълон қилди. Ҳужжатда БМТ нинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий Конвенсиясининг 2024-йил ноябр ойида Озарбайжонда ўтказиладиган Конференсиясига раислик қилиши самимий қўллаб-қувватланди. Ушбу ҳужжатда та’кидланганидек, биз CОП29 ва Озарбайжон раҳбарлиги билан халқаро майдонда иқлим бўйича фаолиятнинг ташвиқотида илгари сурилган ташаббусларни юксак баҳолаймиз. Ортиб бораётган аҳоли сони ва шаҳарлашув жараёнларига қарамасдан, Ўзбекистон табиий ресурлардан янада барқарор фойдаланишга, барқарор бўлмаган исте’мол ва ишлаб чиқариш шаклларига нуқта қўйишга интилмоқда. Ўлка айниқса иқлим ўзгаришларининг таъсирига заиф, шу туфайли саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларини карбонсизлаштириш ва янги воқеаликларга мослаштириш Ўзбекистон учун ҳаётий аҳамият касб этади. Ўзбекистон фуқаролик жамияти келажак наслларга зарар бермасдан, ҳозирги эҳтиёжларни қондириш муҳим эканлигини англаган ҳолда, иқтисодий жиҳатдан ўсиш ва атроф-муиҳтни муҳофаза этиш ўртасидаги мувозанатга эришиш учун са’й-ҳаракатлар қилмоқда.

Ишончимиз комилки, иқлим ўзгаришларининг ҳал этилиши жуда муҳим масала ва таъсирларни камайтириш, заиф жамоаларни ҳимоя қилиш ва муҳим бўлган экотизимларни муҳофаза этиш учун дадил қадамлар ташлаб, қат’ий чоралар кўриш вақти келди. Ўзбекистон фуқаролик жамияти CОП29 раислигини ва Озарбайжоннинг мулоқот, ҳамкорлик ва инновацияларни ривожлантиришга содиқлигини юқори баҳолайди.

Ўзбекистон бўлиб ўтажак CОП29 музокаралари вақтида Озарбайжоннинг муҳим консенсус натижаларига эришишига доир некбинлигини билдиради, я’ни оптимистик руҳда қарайди. Ўзбекистон фуқаролик жамияти иқлим бўйича ҳаракатни жадаллаштириш ва сайёрамиз учун порлоқ бир келажак яратиш мақсадида CОП29 га раислик қилувчи Озарбайжон билан бирдамдир. Биз иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳам инсонлар, ҳам табиат ривожланган бир дунё қуриш учун ҳисса қўшиш имкониятини интиқлик билан кутамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×