1.1 C
Узбекистан
Четверг, 27 февраля, 2025

Қирғизистонда  «уч», «етти», «йигирма» каби маросимлар ўтказиш тақиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Қирғизистонда  бундан буён марҳум чиққан уйида биринчи уч кун давомида қорамол сўйиш ва меҳмонларга таом тортиш тақиқланади. «Уч, тўрт, етти, йигирма, қирқ» ва бошқа маросимларни ўтказиш ҳам жоиз эмас.  Мамлакат муфтийси дафн маросимлари билан боғлиқ чиқарган фатвода шундай талаблар қўйилган.

Бундан ташқари муфтийлик қабр устига мармар, темир ва гранитдан қабр тошлари, ҳайкал ёки ёдгорлик ўрнатиш мумкин эмаслигини маълум қилган. Эндиликдап лаҳад устига қимматбаҳо қабр тошлари ва мақбаралар қуришдан ташқари, темир панжара-тўсиқлар ўрнатиш ҳам тақиқланади. 

Шуниндек, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси фатвосига кўра, ташқари, латта тарқатиш, белбоғ тақиш, «оқ-кўк» кийиш ва бошқа одатлар исрофгарчилик саналиб, қатъиян ман этилади. Қолаверса, фатвода марҳумни тезроқ дафн этиш шариат талаби экани, жасадни ҳеч қандай сабабсиз 2-3 кун ушлаб туриш шариатга тўғри келмаслиги таъкидланган. 

Ушбу қарор жамоатчилик орасида қизғин муҳокамалар ва эътирозларга сабаб бўлди. Бу кераксиз ва бидъат маросимларни миллий урф-одат ва дин талаби дея нотўғри тушунадиган шахслар айниқса кучли эътироз билдиришди. 

«Агар пулингиз кўп бўлса, уни етимларга ёки бева-бечораларга беринг. Исломда бўлмаган одатлардан қанчалик тез қутулсак, бу ҳаётимизга ҳам ижобий таъсир қилади», деган муфтий ўринбосари Акимжон Эргешов турли эътирозларга ўз муносабатини билдириб.

Муфтиётнинг яна бир мутахассиси Равшан Эратовнинг маълум қилишича, фақат зиёратга келганлар марҳумнинг қаерга кўмилгани, кимлигини таниб олиши учун кифоя қиладиган содда ва камтарона қабр тоши қўйиш ҳамда баландлиги 70 сантиметрдан ошмайдиган ёғоч панжаралар билан ўрашга   рухсат берилган холос.

Мамлакат президенти Садир Жапаров бу масалага тегишли фармонни ҳам имзолади

Президент бундай ортиқча сарф-харажатлар исрофгарчилик эканлиги ҳамда ижтимоий адолат тамойилларига тўғри келмаслигини таъкидлаган.

Жапаровнинг айтишича, экин майдонлари шундай ҳам қисқариб кетаётган бир шароитда қабристонликларнинг абадий фойдаланиб бўлмас ер бўлиб қолиб кетиши — номақбул ҳолат. Президент ўзининг қариндошлари кўмилган Кенгсув қишлоғидаги эски қабристондан ҳозир қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилаётганини мисол сифатида келтирган.

Таъкидлаш керак, Қирғизистонда исрофгарчиликка қарши кураш анчадан бери давом этмоқда. Масалан, 2022 йилда президент жаноза маросимларида қирғизларнинг қорамол сўйиш анъанасини тақиқловчи фармонини эълон қилган эди.  «Дафн маросимлари тўйга айланиб кетяптти», деган эди ўшанда президент.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФАО буғдойнинг занг касаллиги олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ишончли, далилларга асосланган Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича семинар-тренинг ўтказди

Семинар буғдой занг касалликларини янада самарали бошқариш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилиш,...

Больше похожих статей

×