Исроилнинг Ғазо секторига агрессияси бошланганидан бери Вашингтон Тел-Авивга 50 минг тоннадан ортиқ қурол ва техника жўнатган.
Исроил Мудофаа вазирлиги, уруш бошланиши билан бошланган кенг кўламли логистика операцияси доирасида Америка ҳарбий ёрдамини олиб кетаётган 500чи самолётнинг мамлакатга қўнганини маълум қилди.
Департамент маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Исроилга 500 та рейс ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали 50 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника етказилган.
Уруш бошланганидан бери Исроилга етказиб берилган ҳарбий юклар орасида зирҳли транспорт воситалари, ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозлар мавжуд.
Манба:Aniq.uz