2014 йилда Россияга нисбатан эълон қилинган санкцияларга жавобан қабул қилинган озиқ-овқатга тақиқ 2024 йилгача узайтирилди. Бу ҳақда президент Владимир Путин томонидан фармон имзоланди.
«Россия Федерацияси Президентининг 2014 йил 6 августдаги 560-сонли «Россия Федерациясининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус иқтисодий чора-тадбирларни қўллаш тўғрисида» ги фармонида назарда тутувчи махсус иқтисодий чора-тадбирларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январдан 31 декабргача узайтирилсин”, дейилади ҳужжат матнида.
Чеклов доирасида иқтисодий санкциялар жорий этишга қарор қилган Европа Иттифоқи, АҚШ, Австралия, Канада, Норвегия, Исландия, Лихтенштейн, Албания ва Черногория каби давлатлардан гўшт ва сут маҳсулотлари, балиқ, сабзавот, мева ва ёнғоқларни мамлакатга олиб кириш тақиқланади.