- Advertisement -
Бортида 20 нафар АҚШ денгиз пиёда аскарлари бўлган ҳарбий вертолёт Австралиянинг Мелвилл ороли қирғоқларида қулаб тушди.
Бу ҳақда Sky News Australia хабар бермоқда.
“Маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида Мелвилл ороли яқинида Osprey вертолёти машқ пайтида қулаб тушди”, — дейилади хабарда. Қайд этилишича, “Predators Run” машқларида Австралия, АҚШ, Индонезия, Филиппин ва Шарқий Тимор вакиллари иштирок этмоқда.