Эквадорда бир кун аввал президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Мамлакат сайлов комиссияси маълумотларига кўра, иккинчи турда энг юқори лавозим учун курашни икки номзод – “фуқаролик инқилоби” партиясидан Луис Гонсалес ва Эквадорнинг энг бой одамларидан бири Даниел Нобоанинг ўғли давом эттиради.
Сайлов комиссияси ҳозирда 71,12 фоиз овозларни санаб чиқди. Натижада Гонсалес сайловчиларнинг 33,17 фоизи, унинг рақиби эса 24,14 фоизи қўллаб-қувватлади. Биринчи турда ғалаба қозониш учун номзод энг яқин рақибидан камида 10 фоиз устунлик қилган тақдирда мутлақ кўпчилик ёки 40 фоиздан кўпроқ овозни қўлга киритиши керак эди. Сайловда Нобоа ва Гонсалесдан ташқари яна олти нафар номзод иштирок этди. Эквадорда сайловнинг иккинчи босқичи 15-октабр куни ўтказилиши режалаштирилган.
Aввалроқ ўлдирилган Фернандо Вилявитенсио ўрнига Эквадор президентлигига “Строи” ҳаракатидан янги номзод бўлган Кристиан Сурита сайлов участкасига ўқ ўтказмайдиган жилет ва дубулға кийиб келгани хабар қилинганди. Кейинчалик Нобоа ҳам шунга эргашди.