- Advertisement -
Ер сунъий йўлдошига парвозини давом эттираётган «Луна-25» сайёралараро стансияси коинотдан биринчи суратларни узатди, улар Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти сайтида эълон қилинди.
«Россия Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти 2023- йил 13-августда Луна-25 автоматик стансияси бортидаги илмий асбоблардан олинган телеметрия ва ўлчов маълумотларининг экспресс таҳлилини якунлади. Ердан 310 минг километр узоқликда, СТС-Л борт телекамералари орқали коинотдан илк суратларни олди”, — дейилади нашр.