24.8 C
Узбекистан
Среда, 23 апреля, 2025

Покистон жанубида йўловчи пойезди релсдан чиқиб кетди, 30 киши ҳалок бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Покистон жанубида пойезднинг релсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳатланди, дея тасдиқлади полиция вакили.

Ҳазара Экспрессининг бир нечта вагонлари энг йирик Карачи шаҳридан 275 км узоқликда жойлашган Навабшоҳдаги Саҳара темир йўл стансияси яқинида ағдарилиб кетди.

Яраланган йўловчилар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Қутқарув гуруҳлари одамларни буралиб қолган вайроналар остидан чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Покистоннинг эскирган темир йўл тизимидаги авариялар тез-тез учраб туради.

Темир йўл вазири Саад Рафиқнинг айтишича, дастлабки текширувлар пойезд нормал тезликда ҳаракатланаётганини кўрсатган ва улар релсдан чиқиб кетишга нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилишган.

Карачидаги темир йўл вакилининг айтишича, камида саккизта вагон йўлдан чиқиб кетган. Маҳаллий Гео телерадиокомпаниясига кўра, баъзи одамлар ҳали ҳам поезд вагонида қолиб кетган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×